Scope хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одамларни бахтсизроқ ва ҳасадгўй қилиб қўяди. Бу ҳақда Sof.uz хабар берди.
Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда бошқа фойдаланувчилар билан суҳбатлашганларнинг деярли учдан икки қисми ўзини бахтсиз ва ёлғиз деб ҳис қилади. Сўровномада қатнашган 1500 нафар фойдаланувчининг ярми эса ўзининг эътиборни жалб қила олиш қобилиятига эга эмаслигига ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари, тадқиқот иштирокчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларга тобе бўлиб қолганига иқрор бўлиб, уларни кам ишлатишдан фақат хурсанд бўлишини айтди.
Шунингдек, фойдаланувчилардан ярмининг суҳбатдоши жўнатган ўта шахсий, ҳиссиётга бой хабарлардан жаҳли чиқиши аниқланди.
«Одамлар жуда кўп вақтини интернетда сарфлайди. Бу эса, кўп ҳолларда уларнинг тажанг бўлиб қолиб, ўзини хунук деб билишига олиб келади. Одамлар ‘рақамли гиёҳвандлик’дан дам олишлари керак», дейди Scope’нинг вакили. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди