4 059
Данияликлар велосипедни қайта ихтиро қилишди: занжири йўқ, 13 та тезликка эга (видео)

Фото: «Ceramicspeed.com»
«CeramicSpeed» компанияси занжирсиз «Driven» тезлик трансмиссиясига эга велосипед ишлаб чиқишди. Ишлаб чиқарувчи янги трансмиссия 99 фоиз самарадорликка эгалигини таъкидлаяпти. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.
Янги трансмиссия велосипед айланма трансмиссиясининг бир тури бўлиб, тезликни ўзгартириш имкониятларини тақдим этади. Одатий тортувчи ва итарувчи «юлдуз»лар ўрнини панжарасимон диск эгаллаган, педалга берилган кучни занжирлар ўрнига темир ўқ орқа ғилдиракка етказади. Буни автомобиль мотори ҳосил қилган айланма ҳаракатни кардан вали орқа кўприкка етказиб беришига ўхшатиш мумкин.
Компания «Driven» трансмиссияси минг ваттгача қувват беришини билдирди. Таққослаш учун: пойга пайти велоспортчи ҳосил қиладиган ўртача қувват тахминан 250 ваттни ташкил қилади.
Ҳозир данияликлар синов ишларига зўр беришган. Ёмғирда, лойда, оғир шароитларда қандай ишлайди — номаълум. Бу трансмиссияга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш радиал подшипникларини тинимсиз тозалаб ёки алмаштириб туриш зарурати туфайли мураккаб ва қиммат бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Vivo смартфонларни атиги 13 дақиқада қувват олдирувчи янги технологияни тақдим этди

Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради

Видео: 1000 от кучига эга электрокар соатига 380 км тезликка эришди

Янгича Malibu ишлаб чиқарилади (Фото)

Бактерияда ишлайдиган қоғоз батарея ихтиро қилинди

Bosch томонидан электромобиль тақдим этилди