Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясини Тошкент ва Самарқанд ўртасида яна бир тезюрар йўналишни ташкил этиш учун жалб этмоқчи. Бу давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июнда қабул қилинган Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида белгилаб қўйилган.
Мазкур лойиҳа 2019 йилга мўлжалланган бўлиб, бунинг учун 1 млрд. АҚШ доллари йўналтирилади. Шундан 50 млн. доллари “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси томонидан, 950 млн. доллари эса Hyundai Rotem томонидан ажратилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун,Hyundai Rotem Hyundai Motor Group компанияси таркибида бўлиб, унга 1979 йилда асос солинган. Жанубий Кореянинг мазкур бренди дунё бўйича дизель ва электр қувватида ҳаракатланадиган тезюрар поездларнинг етказиб берувчилар ичида етакчилар қаторида туради.
Компания поездларидан жаҳоннинг 50дан ортиқ давлатида фойдаланиб келинади. АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Канада кабилар шулар жумласидандир. Hyundai Rotem поездлари Марказий Осиёда минтақаси бўйича ҳозирча Қозоғистоннинг Алмати метросида йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди