
Маҳаллий интернет-провайдер Uzonline интернетга уланишда муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз мижозларини огоҳлантирди.
“2018 йилнинг 19 августидан 30 августига қадар “Ўзбектелеком” АЖ тармоғида режалаштирилаётган профилактика ишлари туфайли тунги вақтда кенг полосали интернет хизматлари сифати пасайиши кузатилиши мумкин”, - дейилган хабарда.
Ушбу муносабат билан бир қатор, интернет алоқаси билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар, жумладан Uzcard ҳам ўз мижозларини терминаллар орқали тўловлар амалга ошириш вақти муаммолар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар