09:58 / 05.09.2018
3 260

Канадалик олимлар эгилувчан планшет яратишди (видео)

Канадалик олимлар эгилувчан планшет яратишди (видео)
Кингстондаги (Канада) Куинс университети олимлари гуруҳи цилиндр атрофида ўралган, эгилувчан дисплейга эга антиқа планшетни яратди.

N+1’нинг ёзишича, MagicScroll деб номланган қурилма иккита LG G Flex 2 смартфони дисплейидан яратилган 7,5 дюймли экран олган. Экраннинг бир чети цилиндрик корпусга маҳкамланган, иккинчиси эса корпусдан ажралиб, планшетни ўроғлиқ хатга ўхшаб ёйиш имконини беради. Цилиндрик корпус ичида бошқарув платаси ва литий-ион аккумуляторлар, экранни маҳкамлаш учун магнит бор. Корпуснинг четларида киритиш ва чиқариш учун қўллаш мумкин бўлган айланувчи регуляторлар мавжуд.

Планшет ихтирочиларининг фикрича, кўплаб вазифаларни бажаришда қурилмани ўроғлиқ ҳолда қўллаш мумкин, экранни каттароқ ҳажмдаги маълумотни акс эттириш учунгина очишга тўғри келади. Қурилма шунингдек имо-ишораларни танишни қўллаб-қувватлайди.

YouTube’да жойлаштирилган видеоролик орқали янги планшет ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қурилма канадаликларнинг илк шундай қурилмаси эмас. Аввалроқ улар голографик экранга эга HoloFlex ҳамда ReFlex эгилувчан смартфонларини тақдим қилишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)