Мазкур қурилмани яратган инсон уни шаҳарлараро парвозларни амалга оширишда қўлламоқчи.
Буюк Британияда ҳавога вертикал кўтарилиш ва ерга қўниш имкониятига эга илк электр такси прототипи синови намойиш этилди, деб ёзади "Халқ сўзи".
The Times хабарига кўра, мазкур лойиҳа устида Vertical Aerospace компанияси иш олиб борган. Ушбу кўринишдаги машинага eVTOL (electric vertical take-off and landing — электрик вертикал кўтарилиш ва қўниш) номи берилди.
Маълум қилинишича, учар таксилар яқин вақт ичида ишлаб чиқарилади ҳамда келгуси тўрт йил орасида сотувга чиқарилади.
Бунинг учун парвозлар хавфсизлигига жавобгар органлардан махсус рухсат олиш кифоя. Ундан бугунги кунда амалда бўлган парвоз қоидалари асосида фойдаланилади.
Инновацион транспорт воситаси тўрт нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйиш имконига эга бўлса, тезлигини соатига 186 милга(қарийб 300 км./соат) чиқара олади.
Унга ўрнатилган тўртта вертикаль винт ёрдамида 150 км. масофани босиб ўтиш мумкин. Узоқ истиқболда унинг 800 км. масофагача учиб бора оладиган такомиллаштирилган вариантини яратиш ҳам режалаштирилган.
Қуйидаги ҳаволада такси прототипининг дебют синовини томоша қилиш мумкин:
Бир неча нафар киши аппаратни Котсуолд аэропорти ангаридан олиб чиқяпти. Шундан сўнг масофадан бошқариш орқали электротакси бир неча метр баландликка кўтарилиб, белгиланган манзилга қўнмоқда.
Маълумот учун, Vertical Aerospace компаниясига британ ишбилармони Стивен Фицпатрик томонидан 2016 йилда асос солинган. У учар таксилар шаҳарлараро қатновлар учун жуда қулай бўлишини таъкидлаб келади.
“Агар эътибор берсангиз, Лондондан энг кўп Париж, Дублин, Эдинбургга рейслар амалга оширилади. Ушбу шаҳарларга учиш-қўниш йўлакларисиз етиб олиш имконияти эса Хитроу аэропортини кенгайтириш заруриятини камайтиради”, - дейди у.
Тадбиркорнинг айтишича, такси енгил композит материалдан тайёрланади ва бу ўз-ўзидан унинг таннархини вертолётларга қараганда анча арзонлаштиради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди