date

Констутуция кунига бағишлаб Beeline Нукус офиси мижозлари учун бепул Wi-Fi-майдончаси очди

Констутуция кунига бағишлаб Beeline Нукус офиси мижозлари учун бепул Wi-Fi-майдончаси очди

Beeline барча абонентлар учун Нукусдаги офисда бепул Wi-Fi майдонча очилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Wi-Fi BeelineFree нуқтаси орқали web-серфинг иш кунлари соат 8:00дан 20:00гача амал қилади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Ғaрбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов шундай деди: “Абонентларга янада кўпроқ қулайликлар ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни тақдим этар эканмиз, мижозларга хизмат кўрсатишни ривожланитиришни давом этмоқдамиз. Ишонаман, Нукус аҳолиси компания офисидаги бепул Wi-Fi каби ёқимли бонуснияхши баҳолайдилар”.

Бир пайтнинг ўзида хизматга 1 Мбит/с тезлигигача ўнлаб девайслар ёқилиши мумкин. Сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг манзили: Қорақалпоғистон республикаси, Нукус шаҳри, А. Дўстназаров ва Турон кўчалари кесишмаси (мўлжал Турон Банк).

Компания режаларида – бутун Ўзбекистон бўйлаб Beeline сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида бепул Wi-Fi-нуқталарини ишга тушириш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Констутуция кунига бағишлаб Beeline Нукус офиси мижозлари учун бепул Wi-Fi-майдончаси очди