18:36 / 18.10.2018
3 263

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда рақамли коммуникацияларни ривожлантиради

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда рақамли коммуникацияларни ривожлантиради
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, томонидан Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форум доирасидаги йиғилишлар шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда.

Мазкур форумнинг 2-шўъба йиғилиши “Рақамли трансформация – Ўзбекистон ва Россия учун янги имкониятлар” мавзусида бўлиб ўтди.

Унда ҳар икки мамлакатнинг ахборот ва коммуникация соҳалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат бошқарув тизимини рақамлаштириш сингари масалалар бўйича фикр алмашдилар.

— Бугунги кунда ахборот коммуникациялари тобора ривожланиб бормоқда, – дейди “Роскосмос” Давлат корпорациясининг Қозоғистондаги вакили Анатолий Красников. – Маълумки, Россия космик технологияларни яратиш, ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга. Бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорлик ривожланаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, Ўзбекистон учун Россия ва Қозоғистон ҳамкорлигида фаолият кўрсатаётган космикстанциялар хизматидан фойдаланиш имкони мавжуд. Бу ўз навбатида Ўзбекистон учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш, интернет тезлигини ошириш, телеэшиттиришлар сифатини янада яхшилашда катта аҳамиятга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда рақамли коммуникацияларни ривожлантиради