2018 йил охирига келиб Ўзбекистонда пластик карталардаги пулларни нақд қилиш учун 1000 та янги банкомат ўрнатилади. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов 30 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига бағишланган "Тараққиёт тамойиллари" телекўрсатувида маълум қилди.
Ишметовнинг сўзларига кўра, банкоматлар Марказий банк томонидан октябрь-ноябрь ойларида сотиб олинган. Эндиликда декабрь ойи мобайнида банкоматлар Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилади.
Жорий йилнинг бошида Марказий банк вакиллари йил охирига қадар миллий ва хорижий пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган 1045 та банкоматлар ўрнатмоқчиликларини маълум қилганди.
Олдинроқ, 2018 йилнинг 7 ойи ичида мамлакатда банкоматлар сонининг кўпайишига қарамасдан, фаол пластик карталар сони камайганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Октябрь ойи охиридан бошлаб нақд АҚШ долларини комиссия тўловисиз нақд сўмга алмаштирувчи банкоматлар иш бошлади.
Шунингдек, Ичан қалъада Visa Card, Мaster Card, Амеrican Express China Union Pay карталарини қабул қиладиган банкомат ва терминалларни ўрнатиш ишлари бошланди.
1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда банкоматлар ва инфокиоскаларнинг умумий сони 6 712 тани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди