Одноклассники ижтимоий тармоғида фотосуратни тармоқда чоп қилишдан олдин унга стикер ёпиштириш имконияти яратилди. Бу хизмат туфайли фойдаланувчилар эсдалик расмларини нафақат ўз дўстлари ва яқинлари билан баҳам кўришлари мумкин, балки уларни ёрқин ҳиссиётлар ва тасвирлар билан бойитишлари ҳам мумкин бўлди. Ушбу имкониятни Android учун ОК иловасида синаб кўришингиз мумкин.
Стикерлар ёрдамида фотосуратни безашингиз, унга кулгили ибора жойлаштиришингиз, ҳаттоки фотосурат ва унга мос келадиган расм билан романтик воқеани тасвирлаб беришингиз мумкин. Бундан ташқари, ОКда машҳур инсонларнинг стикерпаклари ҳам пайдо бўлди, шу туфайли энди ўз фотосуратларингизда юлдузларнинг расмларидан фойдаланишингиз мумкин: IOWA гуруҳининг ижрочиси ёки Илья Лагутенконинг расмлари. Фотосуратни смартфондан юклаб олгандан кейин ва уни чоп этишдан олдин стикерни жойлаштиришингиз мумкин.
Охирги бир ой мобайнида ОК стикерлар пештахтасини сезиларли даражада янгилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эҳтиёрига ўнлаб турдаги стикерпаклар топширилди, фойдаланувчилар улар ёрдамида ўзларининг шахсий хабарларида ҳиссиётларини баҳам кўрмоқдалар: ушбу давр мобайнида юборилган стикерлар сони 10 маротаба ошди.
Шу билан бирга ОКда турли хилдаги қизиқишларга эга инсонлар учун стикерлар яратилди: геймерлар учун, офис ходимлари учун, қариндошларнинг кескин иборалари акс эттирилган стикерлар, ҳаттоки дадил яккашоҳча акс эттирилган стикерлар. Бу имкониятлар орқали ОК фойдаланувчилари ўзларига мос келадиган стикерлар рўйхатини тузишлари ва ҳар қандай вазиятга тўғри келадиган стикерни танлашлари мумкин.
Бундан олдин Одноклассники «Фотомоменты» хизматини ишга туширган эди. Ушбу хизмат орқали смартфонингиздаги махсус танлаб қўйилган фотосуратларни бир клик ёрдамида яқинларингиз билан баҳам кўриш имконияти пайдо бўлди. Янги хизмат яқин пайтларда олинган фотосуратларни жамлаб, чоп этиш учун тайёр альбом ҳолига келтиради ва сизга уларни янгиликлар лентасида чоп этишингизни таклиф этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди