Смартфонингизда қувват тез тугаб қоляптими? Муаммо нимадалигини биласизми? Унда ўқишда давом этинг — чорасини топамиз.
Табиий ейилиш
Ҳамма нарсанинг ўз хизмат муддати бор. Ҳар қандай аккумулятор ҳам бир куни бориб тугайди. «Умрини яшаб бўлдими», ҳар қанча уринманг, батарея аслига қайтмайди — алмаштиринг (аккумуляторни ёки смартфонни).
Тўлиқ қувват
Телефон қуввати 0 фоизга тушиб кетиши зарарли. Қувватини ҳеч бўлмаганда 10-30 фоизда ушлаб туришга одатланинг.
«Еб тўймас» модуллар
Смартфонингизда Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва шунга ўхшаш нарсалар доим ёниқми? Унда ўзингиздан ўпкаланг. Мана, телефон нима учун тез қувватини йўқотади. Интернетни ёки бошқа шунга ўхшаш сигналталаб модулларни фақат керак пайти ёқинг. Экран ёруғлигини сал камайтириб қўйсангиз ҳам зарар қилмайди.
Иловалар
Баъзилар биронта иловани (масалан, ўйин, электрон китоб ва ҳоказо) ишлатиб бўлиб, ўчирмайди, шунчаки четга суриб қўяди. Бу яхшимас, чунки аккумуляторнинг кучи шунгаям кетиб қолади. Иловалардан фақат ўчириш йўли билан чиқиб кетиш керак.
Ҳарорат
Аккумулятор учун энг мақбул ҳарорат 0 дан +30 даражагача. Ўта совуқ ҳаво аккумуляторга акс таъсир этиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди