date
views 8 412

Поп туманида синов тариқасида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Поп туманида синов тариқасида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Наманган вилоятининг Поп туманида синов тариқасида қуввати 130 киловатт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга тушди. Бу ҳақда, “Ўзбекэнерго”га асосланиб, “Газета.uz” хабар бермоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида “Ўзбекэнерго” компанияси томонидан Жанубий Корея фотоэлектр саноати уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

“Ўзбекэнерго”нинг хабар беришича, фотоэлектр станциясига Hanhwa, JSPV, S-Energy ва TopSum компаниялари ускуналари ўрнатилган бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари Ўзбекистоннинг табиий шароитларида синовдан ўтказилади.

Лойиҳа Поп тумани Кандигон маҳалласида электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича истиқболли ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун экспертиза вазифасини ҳам ўтаб беради.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа шу соҳа бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлашда ҳам кўмак беради.

манба: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Поп туманида синов тариқасида қуёш электр станцияси ишга туширилди