date
views 8 969

Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат кашф қилинди

Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат кашф қилинди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академик С.Юнусов номли Ўсимлик моддалари кимёси институтининг бир қатор мутахассислари томонидан хроник алкоголизмни даволаш учун фармацевтик композиция ишлаб чиқилди.

Ушбу ихтиро алкоголга нисбатан патологик мойилликни турғун бартараф этадиган, алкоголь ман қилинганида, абстиненция ҳодисаларини енгиллаштирадиган, симптоматик терапия учун ҳар хил фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб препаратларнинг хусусиятларини (седатив-транквилизацияловчи, аналгетик, ноотроп) ўзида жамланган янги препарат яратиш мақсадида қилинган.

Муаллифлар гуруҳига ушбу яратилган ихтиролари учун IAP 05700 рақамли патент берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат кашф қилинди