date
views 6 685

Beeline абонентлари янги йил викторинасида iPhone 6S ва бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олишлари мумкин

Beeline абонентлари янги йил викторинасида iPhone 6S ва бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олишлари мумкин

Beeline Smile Mobile контент-провайдери билан биргаликда махсус янги йил викторинаси бошлангани ҳақида хабар беради. Ғолиблар iPhone 6S ва бошқа қимматбаҳо совринларга эга бўладилар. Викторина 1 декабрдан 10 январга қадар давом этади.

Викторинада иштирок этиш учун 7979 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш, “Қизиқарли” овозли-кўнгил-очар порталига ташиф буюриб, Beeline абонентлари учун викторина бўлимига 5 рақамини босиб ўтиб, саволларга жавоб бера бошлаш лозим. Викторинанинг ҳар бир иштирокчисига бир кун давомида 10 савол верилади. Ҳар бир тўгри жавоб учун 1 балл берилади. Викторинанинг ҳар бир иштирокчиси учун бериладиган саволлар миқдори – 300. Викторина бўлимидаги 2-сонда иштирокчиларнинг таққосий рейтинги билан танишиш мумкин.

Викторинадаги иштироки мабайнида энг кўп саволларга тўғри жавоб берган иштирокчилар Smile Mobile тарафидан қуйидаги совринларга эга бўладилар:

– I ўрин – iPhone 6S;

– II ўрин – 32 Гб USB флеш тўплагич + ташрифнома учун қути

– III ўрин – 16 Гб USB флеш тўплагич

Викторинанинг энг фаол иштирокчисига Smile Mobile томонидан махсус соврин берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline абонентлари янги йил викторинасида iPhone 6S ва бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олишлари мумкин