iPhone смартфонлари учун кенг тарқалган дастурлар смартфон экранида юз бераётган ҳодисаларни кузатиб, ўзи учун керакли маълумотларни сақлаб қолиши аниқланди. Бу ҳақда мутахассисларга иқтибос келтирган ҳолда TechCrunch маълум қилди.
Таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар Glassbox технологиясидан фойдаланувчи, меҳмонхоналар ва авиачипталарни бронлаш дастурлари ишида аниқланган.
Гап меҳмонхоналарни бронлаш сайти Hotels.com, Abercrombie & Fitch ва Hollister ретейлерлари, Air Canada ва Singapore Airlines авиакомпаниялари ва сайёҳлар учун мўлжалланган Expedia сервиси ҳақида бормоқда. Бу компанияларнинг барчаси Glassbox технологиясидан фойдаланади. Бу технология смартфон эгаси босган клавишлар, уни имо-ишоралари ортидан кузатиб, экранни тасвирга олади. Сўнгра бу маълумот турли хил рекламани илгари суриш учун қўлланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дастурлар барча операциялар ва фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни унинг розилигисиз сақлаб олади. Шу билан бирга маълумот ишончли шифрлаш билан ҳимояланмаган ва хакерлар қўлига осонгина тушиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳозирда фойдаланувчилар ортидан бундай кузатув тартиблаштирилмаган. Мутахассислар яширинча кузатув олиб борувчи дастурлардан фойдаланмасликни тавсия қилишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади