
Биринчи апрелдан бошлаб телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини – uzimei.uz тизимининг расмий сайтидан текшириб олиш тавсия этилади. Бу “Xabar.uz” маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, аввал IMEI рақамини олиш керак. Уни олиш учун телефон клавиатурасида *#06# терилади ва уни сайтда кўрсатилган майдончага қўйиб, текширилади. Текшириш хизмати мутлақо бепул.
IMEIни киритганингиздан сўнг, агар қурилма «қора рўйхат»да турмаса, қуйидаги хабар келади: «Сиз киритган IMEI рақами GSM Халқаро ассоциациясида белгиланган тавсияларга мос келди. Фойдаланиш рухсат этилди».
Шу орқали қурилма «қора рўйхат»дами ёки йўқми аниқлаб олиш имкони бўлади.
Аввалроқ 1 апрелдан Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар