
Ҳиндистон телекоммуникацияларни бошқарув агентлиги хабар беришига кўра, мамлакатдаги алоқа операторларининг абонентлари сони 1 миллиард 30 миллион нафарга етган. Шундай қилиб миллиарддан ортиқ абонентлари билан Ҳиндистон жаҳонда Хитойдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хитой 2012 йилнинг бошида бу кўрсаткичга эришган эди, деб ёзмоқдa Terabayt.uz нашри. Ҳозир Хитойда 1,3 млрд мобиль алоқа фойдаланувчиси бор.
Эслатиб ўтиш керакки, етти йил муқаддам Ҳиндистонда 200 млн абонент бўлиб, АҚШ абонентлари сони билан баробар эди. Ҳозир АҚШда 400 млндан озроқ абонент бор.
Ҳиндистонда мижозлар сони шиддат билан ортишининг асосий сабаби кучли рақобатдир. Мамлакатдаги 11 алоқа операторидан 7тасининг абонентлари сони 50 млндан ортади. Кескин рақобат туфайли алоқа нархи кескин пастлайди.
Ҳиндистон мобиль қурилмалар ҳам ишлаб чиқаради. Xiaomi, Gionee ва OPPO ҳиндлар юртида кўпдан бери фаолият юритади. Micromax ҳинд компанияси эса смартфонлар ишлаб чиқармоқда. Ҳинд флагмани Yutopia намойиш этилганига кўп вақт бўлмади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.