
Beeline Smart акцияси доимий равишда амал қилувчи хизматга айлангани ҳақида хабар беради. 3G тармоғида ишлайдиган смартфон ёки планшет ҳарид қилган Beeline абонентлари 6 ой давомида ҳар ой 100 Мб қўлга киритадилар.
Beeline‘дан бонусга эга бўлиш учун:
1. Смартфон ёки планшет ҳарид қилинган чоғида сотувчи тўлдирилиб муҳр урилган кафолат талонини берганига амин бўлиш лозиш;
2. Beeline шахсий офисларидан бирида промоутерга ҳарид қилинган девайс ва кафолат талонини кўрсатиш лозим;
3. Beeline вакилидан маҳсус муҳр ва кафолатли бонусларни олиш учун купон олиш лозим.
Акция иштирокчиси аввалдан Beeline абоненти бўлса, унинг мавжуд рақамига бонуслар тақдим этилади. Қайта рўйҳатдан ўтказиш ёки ишлатилган телефонларни қайта рўйҳатдан ўтказишга уринилганда бонуслар берилмайди. Beeline офислари ёки дилерлик офисларида ҳарид қилинган UZTE Grand V7 смартфони учун акция амал қилмайди. Қолган мегабайтлар куйиб қолмайди ва кейинги ойга ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар