FaceApp дастури 10 кун ичида 1 млн доллардан ортиқ пул ишлади

FaceApp дастури 10 кун ичида 1 млн доллардан ортиқ пул ишлади
Фото: «Қўшни маҳалла»
FaceApp дастури июль ойида эришган машҳурлиги сабаб 1 миллион доллардан ортиқ пул ишлаб олди. Бу ҳақда мобил дастурлар бозорини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи App Annie компанияси маълумотларига таяниб, Daryo.uz хабар берди.

Гап 9 июлдан 19 июлгача бўлган оралиқ ҳақида кетмоқда.

Бу вақт ичида дастур 6,5 миллион марта юклаб олинган. Келиб тушган маблағнинг асосий қисми — 746 минг доллар Apple фойдаланувчиларига ҳисобига тўғри келади.

Forbes’нинг ёзишича, ўз тарихи давомида FaceApp 73,2 миллион марта юклаб олинган ва 11,6 миллион доллар ишлаб топган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар