Huawei'нинг «P30 Pro» русумли флагмани Европа Тасвир ва Овоз Ассоциацияси (EISA) томонидан 2019-2020 йилларнинг энг яхши смартфони деб тан олинди.
Рейтингга авторитет компанияларнинг 50та аудио ва видеотехникалари киритилган.
Huawei телефони EISA талқинига кўра кетма-кет иккинчи йил жаҳондаги энг яхши смартфон деб топилмоқда. 2018 йилда шу компаниянинг «P20 Pro» смартфони биринчи ўринни олганди.
Бу йил бозордаги ўрнида энг катта ижобий силжий кузатилган смартфон сифатида OnePlus'нинг «7 Pro» модели эътироф этилди. Xiaomi'нинг «Redmi Note 7» смартфони эса «Энг яхши харид» туркумида барча рақобатчиларини ортда қолдирди.
Қайд этиш жоиз, Huawei, OnePlus ва Xiaomi'ларнинг учаласи ҳам Хитой компанияларидир.
Маълумот учун, Европа Тасвир ва Овоз Ассоциацияси смартфон, камера, овоз ёзиш техникалари ва шу каби мультимедиа воситаларини синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Ташкилотга 1982 йилда асос солинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди