Google таркибига кирувчи Project Zero жамоаси мутахассислари хакерлар 30 ой давомида iPhone қурилмаларига зарарли дастурлар ўрнатиб келишганини аниқлади. Бу ҳақда The Guardian'га асосланиб Kun.uz хабар берди.
Экспертларнинг билдиришича, ҳар ҳафтада минглаб фойдаланувчилар хакерлар қурбонига айланган. Мутахассислар хакерлар фаолиятига шу йилнинг январида чек қўйишган.
Маълум қилинишича, хакерлар смартфонларни бир нечта сайт ёрдамида зарарлашган. iPhone эгалари маълум бир сайтга киришлари билан уларнинг смартфонига зарарли дастур ўрнашиб олган.
Дастур ёрдамида хакерлар iPhone пароли, WhatsApp, Telegram ва iMessage каби ёзишмаларни қўлга киритишган. Бундан ташқари, улар смартфондаги телефонлар рақамлари ва Gmail почтаси маълумотларини ҳам олишган.
Июлда ҳар қандай iPhone қурилмасини оддий хабар ёрдамида бузиб кириш йўли маълум қилинганди. Бунинг учун фойдаланувчи смартфонига келган СМС хабарни очиши кифоя қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди