Фото: Iguides
Бир вақтнинг ўзида бир неча камерадан видеоёзувни амалга ошириш имконияти нафақат янги iPhone 11’га, балки аввалги авлоднинг яна бошқа моделларига ҳам татбиқ қилинади. Бу функция iPhone ХR ва XS, шунингдек баъзи чекловлар билан 2018 йилда ишлаб чиқарилган iPad Pro’га ҳам жорий этилади. Ушбу жиҳатга 9то5Mac сайти эътибор қаратди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
iOS 13’да бир вақтнинг ўзида бир неча камерадан тасвирга тушириш имконияти ҳақида маълумот ва анонслар API’га июндаёқ жойлаштирилганди. WWDC вақтида Apple ходимлари ушбу афзалликни ишлатиш учун жиддий қурилмавий ўзгаришлар талаб этилишини қайд этган ва улар iPhone XS, ХR ҳамда iPad Pro’нинг янги моделларига киритилди.
Аммо 2018 йилда ишлаб чиқарилган қурилмалар мултикамерали ёзувни маълум чекловлар билан амалга оширади — iPhone XS ва ХR бир вақтнинг ўзида муайян камералар комбинациясида ишлаши мумкин. XS эса бир вақтнинг ўзида асосий орқа ва олди камералар ёки телефото-объектив ҳамда фронтал камерадан тасвирга тушира олади. Уларда бир вақтнинг ўзида учта камерадан ёзувни амалга оширишнинг имкони йўқ.
Ишлаб чиқарувчилар ушбу имкониятларнинг қурилма ишига таъсирини махсус «hardwareСost» ва «systemPressureCost» функциялари орқали баҳолаб бориши мумкин. Муаммолардан узоқроқ бўлиш мақсадида Apple фойдаланувчиларга кадрлар частотасини камайтириш ёки видео ўлчамларини пасайтиришни тавсия қилган.
Ушбу функциянинг 2019 йилдаги iPhone’ларда қандай ишлаши номаълумлигича қолмоқда. Тақдимот вақтида Apple iPhone 11 Pro’да Filmic Pro иловаси орқали бир вақтда тўртта кемарадан (учта орқа ва битта фронтал) тасвирга туширишни намойиш қилганди.
9то5Маc нашрининг қайд этишича, ушбу функцияни юклаб олиш имконияти API’да июнь ойида пайдо бўлгани ҳисобга олинса, кўплаб ишлаб чиқарувчилар кўп камерали тасвирга тушириш бўйича иловаларни iOS 13 релизидан кейин фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилади. Тизим янги версиясининг чиқиши 19 сентябрга режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди