14:20 / 16.10.2019
4 240

Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди

Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди
Кейинги ўн йил ичида Жанубий Корея ҳукумати янги транспорт турини ривожлантириш ва жорий этишни жадаллаштириш ва муддатидан олдин тижоратлаштиришни бошлаш учун 60 триллион вон (50 миллиард доллар) сарфлайди. Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги мамлакат президенти Мун Чже Иннинг баёнотига асосланиб хабар берди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, биринчи автоном машиналар 2024 йилда ишлаб чиқарилади ва 2027 йилдан тижорий мақсадда фойдалана бошланади. Ҳукумат зарур технологияларни ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани яратишга 1.85 млрд $ ажратади.

Бундан ташқари, Жанубий Корея президенти 2030 йилгача электр машиналари ва водородли двигателли машиналар мамлакатда сотиладиган барча машиналарнинг учдан бир қисмини ташкил қилиши кераклигини айтди.

Ҳозирда улар жами автомобилларнинг 2,6%ини ташкил этади. Уларнинг яратилиши ва тарқалишини рағбатлантириш учун расмийлар харидорларга субсидиялар миқдорини ошириш ва водород нархини ҳозирги даражага нисбатан икки баравар камайтириш ниятида.

Шунингдек, 2030 йилга келиб электр транспорт воситаларини зарядлаш станциялари сони 15 мингтага, водород двигателлари учун газ қуйиш шохобчалари ҳозирги 31 дан 660 гача кўтарилади.

Учадиган машиналарга келсак, уларнинг ишлаши учун тегишли қоидалар ва қонунлар 2023 йилга қадар мамлакат ҳукумати томонидан ишлаб чиқилади ва уларнинг мамлакатда тижорат асосида ишга туширилиши 2025 йилга қадар амалга оширилиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди