iPhone 11 дунё бўйлаб барча ҳудудларда жуда яхши сотиляпти, бироқ iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларининг савдоси кўнгилдагидек эмас. Бу ҳақда «Терабайт» хабар берди.
Rosenblatt Securities таҳлилчиси Жун Чжан (Jun Zhang) сўзларига кўра, iPhone 11 бозорга чиқарилганидан кейинги атиги бир ойдаёқ 12 миллион донадан ошиқ сотилган. «Apple» ушбу моделни ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам оширишни режалаштирмоқда.
Иккинчи томондан эса, iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max флагманлари сотуви унчалик яхшимас. Уларнинг савдоси ўтган йилги iPhone XS ва XS Max моделларидан 15 фоизга суст. Шу боисдан корпорация бу икки айфонни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур бўляпти.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, iPhone 11 туркумига мансуб учта моделдаги смартфонларнинг умумий сотилиши йил охиригача 70 миллион донага бориб қолади. Кейинги йилда эса компаниянинг энг арзон смартфони – анчадан бери кутилаётган iPhone SE 2 модели «Apple»нинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди