Сайёрамизнинг 53 фоиздан кўпроқ аҳолиси ёки 4,1 млрд киши интернетдан фойдаланиш имконига эга ва бу кўрсаткич ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда Халқаро электр алоқаси иттифоқининг “Рақамли тараққиётни ўлчаш: 2019 йил учун фактлар ва рақамлар” деб номланган докладида айтилган.
Таъкидланишича, 2018 йилдан 2019 йилгача интернет фойдаланувчилари сони 5,3 фоизга ошган.
Шу билан бирга, 3,6 млрд киши интернетга кириш имконига эга эмас. Уларнинг аксарияти энг кам ривожланган давлатлар фуқаролари бўлиб, бу давлатларда 10 кишидан 2 кишигина интернетга кира олади. Европада бу кўрсаткич энг юқори (82,5 фоиз), Африкада эса энг паст (28,2 фоиз) даражада.
2019 йил охирига келиб дунёдаги 57 фоиз оила уйидан интернетга кира олади.
Докладга кўра, Ер аҳолисининг 96 фоизи мобил рақамли сигналдан фойдаланиш ҳудудида жойлашган. Бундан 93 фоизини 3G ёки ундан юқорироқ авлоддаги сигнал ташкил қилади. Европа, Ғарбий яримшарда ва Осиё-Тинч океани минтақасида мобил рақамли сигнал билан қопланганлик 95 фоизни, араб давлатларида 91 фоизни, МДҲ ҳудудида 88 фоизни ва Африкада 79 фоизни ташкил қилади.
Таъкидланишича, дунёда 48 фоиз аёллар ва 58 фоиз эркаклар интернетдан фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди