
Робототехника яратадиган хорижий компания "роботга юзини беришни" истаганларга таклиф қилади ва бунинг эвазига 125 минг доллар тўлашга
тайёр. Бундай номақбул реклама Геомиқ платформасида пайдо бўлди, деб ёзади kyky.org.
Эълонда таъкидланишича, компанияга роботнинг юзига айланадиган "дўстона" киши керак. Барча ташкилотчилар маъқуллагандан сўнг, кўнгиллининг юзи дунё бўйлаб роботларнинг минглаб версиялари юзига айланади.
“Биз биламизки, бу энг кўп учрайдиган талаб эмас ва лицензияни шахсга топшириш жиддий қарор. Шунинг учун биз керакли одамни топиш учун оммавий чақириқ қиламиз. Дизайнерлар бу катта нарса эканлигини тушунишади ва катта пул тўлашга рози бўлишади ", дейилади блогда.
Қайд этилишича, келаси йилдан чиқарила бошланадиган роботлар оммага тақдим этилади. Лойиҳа бўйича ишлар беш йилдан бери давом этмоқда.
Лойиҳада иштирок этишни истаганлар фотосуратларини [email protected] манзилига юборишлари мумкин. Хабар беришларича, танловдан ўтганлар ушбу лойиҳа ҳақида барча маълумотларни олишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар