16:55 / 02.12.2019
8 889

Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори ўз номини ўзгартирди

Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори ўз номини ўзгартирди
2 декабрь куни Тошкентда Mobiuz бредининг тақдимоти бўлиб ўтди. UMS мобил оператори энди айнан шу ном остида фаолият юритади.

Тақдимотда сўзга чиққан компания бош директори Собир Ариповнинг таъкидлашича, UMS брендининг ҳар томонлама таҳлили компания ўзининг узоқ муддатли стратегиясини рўёбга чиқариш учун трансформацияга эҳтиёж сезишини кўрсатган. Тадбирда янги ном остида фаолият кўрсатадиган оператор ўз мижозларига тақдим этадиган янги, замонавий хизмат турлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

UMS (Universal Mobile Systems) алоқа оператори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 июлдаги №208-сонли қарорига асосан ташкил этилганди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа операторлари ҳамда 5 та симли телефон алоқаси хизмати фаолият кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори ўз номини ўзгартирди