The Verge шу пайтгача яратилган энг чиройли смартфонни маълум қилди

The Verge шу пайтгача яратилган энг чиройли смартфонни маълум қилди
The Verge нашри 2010 йилдан кейин чиққан энг яхши гаджетлар 100 талиги рўйхатини тузиб чиқди.

Apple’нинг 2010 йилда тақдим этилган iPhone 4 смартфонига рейтингнинг биринчи поғонаси насиб қилди. Бош муҳаррир Нилай Пател сўзларига кўра, iPhone 4 “шу пайтгача яратилган энг чиройли смартфон” ва у ҳанузгача замонавий смартфонлар учун асосий андоза бўлиб қолмоқда.

“iPhone 4 шишали панел ҳамда металл ҳошиядан иборат “бутерброд” кўринишидаги илк телефон эди. Ундаги дизайнерлик меросини ҳозирга қадар флагман смартфонларда кўриш мумкин”, - деди Нилай Пател.

The Verge версиясига кўра Топ-10лик:
1. iPhone 4 (2010).
2. Amazon Echo “ақлли” колонкаси (2014)
3. Macbook Air (2013)
4. Samsung Galaxy S6 (2015)
5. Tesla Model S (2012)
6. AirPods (2016)
7. Apple Watch Series 3 (2017)
8. Microsoft Surface Pro 3 (2014)
9. PlayStation 4 (2013)
10. Google Pixel 2 (2017)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар