Энергетика вазирлиги ва Uzbekistan Hydrogen Peroxide МЧЖ ҚК томонидан Ўзбекистонда водород пероксиди ишлаб чиқариш бўйича заводни қуриш бўйича янги лойиҳага старт берилди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Uzbekistan Hydrogen Peroxide газга чуқур ишлов бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида махсус ташкил қилинган ишлаб чиқариш компаниясидир.
Замонавий завод йилига 50 минг тонна юқори сифатли, ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда талаб катта бўлган маҳсулот ишлаб чиқаради.
Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда тўлиқ водород пероксиди импортининг ўрнини босишга, маҳсулотнинг бир қисмини МДҲ мамлакатларига ва узоқ хориж давлатларига экспорт қилишга, шунингдек қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Ушбу маҳсулотга тиббиёт, тўқимачилик, целлюлоза-қоғоз ва тоғ-кон саноатларида, оқова сувлари аэрацияси корхоналарида, озиқ-овқат маҳсулотларига қайта ишлов бериш, чиқиндиларга ишлов бериш соҳаларида талаб катта, айни пайтда у техник ва экологик хавфсизликнинг барча талабларига жавоб беради.
Лойиҳага сарфланадиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 40 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва у икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич – водород пероксиди (Н2О2) ишлаб чиқариш заводини қуриш;
иккинчи босқич - перкарбонат натрий (Na2CO3•1,5H2O2) ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш.
Лойиҳа Навоий ЭИЗда амалга оширилади ва 2021 йилнинг баҳорида заводнинг ишга туширилиши режалаштирилган, дейилган вазирлик маълумотида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди