3 324
iPhone 11 ва iPhone 11 Pro га талаб юқори бўлгани учун Apple рекорд даражада даромад олди
Фото: Reuters
Apple 2020-молиявий йил биринчи чорагида рекорд даражада даромад олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». 2019 йилнинг 28 декабрида тугаган ушбу чоракдаги соф даромад 22,2 миллиард доллар (11 фоиз)га кўтарилиб, 91,8 миллиард долларни ташкил қилган. Компания сайтида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, даромаднинг 61 фоизи халқаро савдодан келган.
Apple бош директори Тим Кук компания бутун тарихи давомида энг юқори чораклик даромад олганини мамнуният билан қайд этган ва бунда iPhone 11 ва iPhone 11 Pro моделларига талаб юқори бўлгани ҳамда қурилмалар ва хизматлар бўйича рекорд даражага етгани ҳисобига эришилганини айтган.
Смартфонлар савдоси 55,96 миллиард долларни ташкил этган. Ўйин ва телевизион хизматларга обуна (12,7 миллиард доллар), шунингдек, AirPods симсиз наушниклар ва Apple Watch соатлари (10 миллиард доллар) сотуви ҳам даромад ошишига сезиларли ҳисса қўшган.
Хабарда айтилишича, Apple’ни Осиё бўйлаб етказиб берувчилар коронавирус тарқалиши сабабли Америка компаниясининг iPhone ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалари бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Смартфонларни йиғадиган заводларнинг аксарияти коронавирус келиб чиққан Хубэй провинциясига туташган Ҳенан ва Гуангдонг шаҳарларида жойлашган.
Бундан ташқари, iPhone смартфонлари коронавурис билан 50 дан ортиқ киши касалланиб бўлган Шанхайда ҳам йиғилади. Таъкидланишича, коронавирус iPhone ва AirPods ишлаб чиқаришда «катта ноаниқлик ва жиддий муаммолар» келтириб чиқарган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”