16:10 / 06.04.2020
2 628

Тармоқларда iPhone 12 Pro’нинг сурати пайдо бўлди. Унга тўртта камера ўрнатилади

Тармоқларда iPhone 12 Pro’нинг сурати пайдо бўлди. Унга тўртта камера ўрнатилади
Фото: Somag News
Apple янги смартфони дизайнини буткул ўзгартириш ниятида эмасга ўхшайди. Тармоқларда пайдо бўлган iPhone 12’нинг янги сурати худди 11 Pro каби кўринишга эга, фақат учта камера ўрнига энди тўртта модул турибди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

iPhone 12 Pro’нинг учта асосий камераси олдинги ҳолатида қолган — бу оддий камера, ултра кенг бурчакли ва 2 каратли оптик яқинлаштиргичга эга телефото. Бунга қўшимча равишда LiDAR ёки 3D камера — объектгача бўлган масофани ёруғлик қайтиши тезлиги ёрдамида аниқлашга мўлжалланган махсус камера бўлиши мумкин.

3D камера ёрдамида эса смартфон бирор бинодаги исталган буюмгача бўлган масофани ва саҳналарнинг чуқурлигини аниқлай олади. Бу биринчи навбатда қўшимча реаллик учун фойдали, масалан, камера шкаф ёки бошқа объектни ўлчайдиган «Рулетка»га ўхшаш мобил дастурларда керак бўлади.

Миш-мишларга кўра, Apple ҳамон iPhone 12 анонсининг аниқ бир муддатини белгиламаган. Одатда тақдимот сентябрда ўтказилади, бироқ коронавирус сабаб компания бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тармоқларда iPhone 12 Pro’нинг сурати пайдо бўлди. Унга тўртта камера ўрнатилади