Фото: EverythingApplePro
Интернетда тарқалган смартфон чизмалари асосида 6,7 дюймли янги iPhone’нинг сурати пайдо бўлди, деб хабар қилади Hi-Tech.Mail.ru.
Рендерлар таниқли дизайнер Макс Вайнбах ҳамда блогер EverythingApplePro томонидан тайёрланди.
Инсайдернинг таъкидлашича, чизмаларга кўра, iPhone 12 Pro Max тарихдаги энг катта iPhone’га айланади. Ушбу чизмалар якуний эмас, шу сабабли айрим деталларга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Фото: EverythingApplePro
Фото: EverythingApplePro
iPhone 12 Pro Max ўзидан олдинги iPhone 11 Pro ҳамда қўшимча LIDAR камерага эга янги iPad Pro’нинг дизайнини ўзида мужассамлаштирган. Қурилма тўрт объектдан иборат массив модулли камераларга эга — 11 Pro’даги учта камерага LIDAR (3D камера) ҳам қўшилган. Корпуснинг ён ҳошиялари ингичка ва ўткир бурчакли — iPhone 5’ни ёдга солади.
iPhone 12 Pro Max ўлчамлари жиҳатидан 11 Pro Max’дан сезиларди даражада катта. Биринчи навбатда дисплай ўлчами 6,5 дюймдан 6,7 дюймга қадар ошган. Шу билан бирга, Apple ҳошияларни ва янги смартфондаги қриқимни кичрайтирган, бу эса корпусни ихчамлаштиради.
Фото: EverythingApplePro
Жорий йилнинг кузида Apple бир вақтнинг ўзида тўртта янги iPhone тақдим этиши керак — 5,4 дюймли экранга эга ҳамёнбоп модел, 6,1 дюймга эга иккита модел ҳамда 6,7 дюймли улкан экранга эга смартфон. Уларнинг барчасига OLED дисплейлари ўрнатилади, бироқ улар техник жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади.
Фото: EverythingApplePro
Янги iPhone 12 нархи ҳақидаги маълумотлар ҳозирча йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди