12:13 / 24.04.2020
2 619

АҚШда учувчисиз бошқариладиган телевизорга ўхшаш ғайриоддий машина патентланди

АҚШда учувчисиз бошқариладиган телевизорга ўхшаш ғайриоддий машина патентланди
Фото: Motor
АҚШ патентлар ва товар белгилари бюроси учувчисиз бошқариладиган телевизорга ўхшаш ғайриоддий машинани рўйхатдан ўтказди. Лойиҳага кўра, бу мобил авария қурилиш белгиси бўлиб, у инсон омили иштирокисиз ҳам ишлай олади. Келажакда у ҳайдовчи ва қурувчиларга йўлда хавфсизлик қоидаларида риоя қилишда ёрдам бериши мумкин, деб хабар қилади Motor.

Эскизларга кўра, қурилма муаллифи австралиялик Норман Бойл исмли шахс бўлиб, тизим борт бошқарув элементларига эга бўлмаслиги мумкин. Ихтиро кўплаб камералар, датчик ва GPS тизимлари ёрдамида тўлиқ автоном бўла олади. Шунингдек, уни масофадан туриб ҳам бошқариш мумкин.

Патентнинг 32-саҳифасида ушбу ғалати транспорт воситасини бошқара оладиган барча технологиялар санаб чиқилган. Хусусан, мобил тизим тўлиқ электр энергияси ёрдамида ишлайди. Бундан ташқари, ундан қурилишдаги реклама лавҳаси сифатида фойдаланса бўлади, патентга берилган изоҳда қурилмадан бошқа кўплаб мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ёзилган, масалан, ёнғин ўчиришда ҳам.

Фото: Motor
Учувчисиз бошқариладиган тизимлар концепцияси нафақат битта транспорт воситасини, балки шу турдаги кўплаб мобил белгиларни қамраб олади. Бу эса қурилишда ишлаётган ёки автомобиль бошқараётганларга маълум ҳудудда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Фото: Motor

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШда учувчисиз бошқариладиган телевизорга ўхшаш ғайриоддий машина патентланди