22:00 / 08.05.2020
1 080

iPhone 11 дунёдаги энг оммабоп смартфон бўлди

iPhone 11 дунёдаги энг оммабоп смартфон бўлди

Чорак якунларига кўра, iPhone 11 дунёдаги энг оммабоп смартфон бўлди, деб хабар берди «Hi-Tech.Mail.ru».
Уч ойда қарийб 20 миллионта iPhone 11 смартфони сотилган.

Шунингдек, яна иккита iPhone ўнталикка кирган. Фойдаланувчилар энг кўп харид қилган смартфонлар орасида учта Xiaomi ва тўртта Samsung Galaxy ҳам бор.
Дунёдаги энг оммабоп смартфонлар қуйидагилар:
1. iPhone 11;
2. Redmi Note 8/8Т;
3. Galaxy А51;
4. Galaxy А10s;
5. Redmi Note 8 Pro;
6. iPhone 11 Pro Мах;
7. Galaxy А20s;
8. Galaxy А01;
9. Redmi 8А;
10. iPhone 11 Pro.

Рўйхатга Apple’нинг нархи бирмунча юқори ҳамда Samsung ва Xiaomi’нинг ҳамёнбоп моделлари киритилди.
Apple смартфонлари орасида энг арзон нархга эга бўлган iPhone SE рўйхатга киритилмаган. Унинг қандай сотилаётгани иккинчи ва учинчи чоракларда маълум бўлади.

iPhone 11 смартфон
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)