16:24 / 18.06.2020
2 067

Xiaomi янги электр тиш чўткасини тақдим этди

Xiaomi янги электр тиш чўткасини тақдим этди
Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси Inncap Sonic Electric Toothbrush номли янги тиш чўткасини тақдим этди. Мазкур қурилмани яратиш учун Youpin краудфандинг платформаси орқали маблағ йиғилмоқда, деб хабар беради Gizmochina.

Қурилма тишни тозалашда юқори самарадорликка эга бўлиб, дақиқасига 19 минг маротаба вибрация беради. Фойдаланувчилар бир неча иш режимини танлаш имкониятига эга.

Inncap Sonic Electric Toothbrush чўткаси юқори зичликка эга ва юмшоқ материалдан тайёрланган бўлиб, милкнинг қонаши эҳтимоллигини камайтиради. Чўтканинг уч ўлчамли боши тиш шаклига мослашади, бу эса чуқур тозалашларни амалга ошириш ҳамда бир қарашда кўзга ташланмайдиган кирлардан қутулиш имконини беради.

Тишни тозаловчи қурилма бир марта қувватланиш орқали 120 дақиқа тинимсиз ишлай олади. Агарда ундан кунига икки маҳал 2 дақиқадан фойдаланилса, аккумулятори бир ойга етади. Қурилманинг жамланмасидан қувватлантириш станцияси ҳам ўрин олган. Шунингдек, махсус саёҳат режими ҳам мавжуд бўлиб, чамадонда тасодифий ишлаб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фото: Xiaomi
Inncap Sonic Electric Toothbrush IPХ7 стандарти бўйича ҳимояланган. Учта электрочўткадан иборат девайс жамланмаси 12 доллар туради. Савдолар 2020 йилнинг 11 июлидан бошланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi янги электр тиш чўткасини тақдим этди