date
views 6 421

2015 йилда Beeline тармоқлар ривожи учун 140 млрд сўмдан зиёд сармоя киритди

2015 йилда Beeline тармоқлар ривожи учун 140 млрд сўмдан зиёд сармоя киритди

2015 йилнинг IV чораги натижалари бўйича Ўзбекистондаги Beeline абонентларининг сони 10 миллионга яқин киши даражасида сақланиб қолди.

Бундай ташқари, ўтган йилда компаниянинг капитал ҳаражатлари 140 миллиард сўмдан ошди.

17 феврал куни етакчи ҳалқаро телекоммуникацион провайдерлардан бири VimpelCom Ltd (Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси) 2015 йилнинг IV чораги бўйича молиявий ва операцион натижаларини эълон қилди, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Тўртинчи чорак натижаларига кўра Ўзбекистондаги Beeline алоқа оператори абонентларининг сони 10 000 000 кўрсатгичида сақланиб қолди. Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) ўтган йилнинг октябр-декабрда бир ой учун 16 237 сўмни ташкил этди. Бунда МОU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) 481 дақиқадан иборат юксак кўрсатгичда сақланиб қолди.

2015 йилда янги ускуналар ва тармоқ учун қилинган 140 миллиард сўмдан зиёд сармоялар натижасида, Ўзбекистоннинг мобил бозорида етакчи компаниянинг соф операцион фойдаси йилга нисбатан ошди ва 1 триллион 828 миллиард сўмни ташкил этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2015 йилда Beeline тармоқлар ривожи учун 140 млрд сўмдан зиёд сармоя киритди