Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи


Samsung компанияси ИТ-бозоридаги истиқболли йўналишларга алоқадор тадқиқот ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи махсус гуруҳ тузгани ҳақида маълум қилди.
Янги гуруҳга Samsung мобиль бизнезининг раҳбари Шин Йонг-Кюн бошчилик қилади. Гуруҳ инновацион бизнес-лойиҳалар билан шуғулланади. Уларнинг орасига виртуаль реаллик системаси, автомат учув қурилмалари, 3D-принтерлар, роботлар ва автопилотли автомобиллар киради.
Гуруҳнинг яратилишига асосий сабаблардан бири сўнгги вақтларда компания смартфонларига бўлган талабнинг камайиши бўлди. Бундан ташқари, электроника бозорида ҳам компаниянинг ишлари ҳавас қиларли даража эмас.
Манба: www.kun.uz
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…