00:11 / 26.07.2020
767

TikTok Google ва Facebook компанияларининг собиқ ходимларини ишга олмоқда

TikTok Google ва Facebook компанияларининг собиқ ходимларини ишга олмоқда
Фото: Reuters
TikTok Америкадаги йирик IT-компанияларининг собиқ ходимларини фаоллик билан ишга олмоқда, деб маълум қилди CNBC.
Бутун дунё бўйича TikTok’да Google компаниясининг 172, Facebook’нинг 165, Amazon’нинг 57 ва Apple’нинг 40 нафар собиқ ходими ишлайди, дея қайд этмоқда телеканал.

Facebook компаниясида 12 йил ишлаган, компаниянинг халқаро ҳамкорлик бўйича собиқ вице-президенти Блейк Чендли глобал бизнес-қарорлар бўйича TikTok вице-президенти сифатида ишламоқда.

Instagram’нинг Европа, Африка ва Яқин Шарқда маркетинг бўйича собиқ директори Тревор Жонсон TikTok’нинг маркетинг ва халқаро бизнес-қарорлар бўйича Европадаги директори этиб тайинланган.

Google’нинг Европадаги оммавий сиёсат бўйича собиқ катта менежери Тео Бертрам TikTok’нинг Европадаги ҳокимият органлари билан ишлаш ва оммавий сиёсат бўйича директори бўлиб ишламоқда.

Телеканал манбасининг айтишича, TikTok ходимларга катта маош таклиф қилмоқда — компания масалан, етакчи мутахассисларга йилига 200 минг фунт стерлингдан бошлаб ($246 минг) маош тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, TikTok уч йил ичида АҚШда 10 минг кишини ишга олишни режалаштирган. Бу мамлакатда ҳозирда TikTok’да 1400 киши ишлайди.

TikTok Google Facebook
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)