10:40 / 22.08.2020
1 423

Samsung ва Apple энг зўр смартфонларининг камералари таққосланди (фото)

Samsung ва Apple энг зўр смартфонларининг камералари таққосланди (фото)
Замонавий смартфонлар, хусусан, флагман моделларга қўйиладиган асосий талаблардан бири – камераси зўр бўлишидир. Хўш, Samsung компаниясининг энг сўнгги ва зўр фаблети бу борада қанақа экан?

Phone Arena нашри мутахассислари Galaxy Note 20 Ultra смартфонининг суратга олиш имкониятларини компаниянинг аввалги флагманлари – Galaxy S20 Ultra ҳамда Galaxy Note 10+ моделлари, шунингдек, асосий рақобатчининг энг зўр смартфони – iPhone 11 Pro Max билан таққослаб кўрди. Тўғри, буни смартфонлар камераларининг профессионал тавсифи деб бўлмайди, лекин барибир уларни ўзаро солиштириш учун яхши имкониятдир.

Айтиш керакки, Galaxy Note 20 Ultra ҳамда Galaxy S20 Ultra олган суратлар мутлақо бир хил, улар орасида ҳатто майда деталларда ҳам фарқ сезилмайди.

Тестлар натижасига кўра смартфонларнинг сураткашлик маҳоратлари қуйидагича баҳоланган:
- Galaxy Note 20 Ultra — 8,7 балл;
- Galaxy S20 Ultra — 8,6 балл;
- Galaxy Note 10+ — 8,3 балл;
- iPhone 11 Pro Max — 8,1 балл.
Кўриб турганингиздек, фарқлар айтарли катта эмас, лекин Apple'нинг энг қиммат смартфонида ҳам телефото камераси рақибларникидан қолишади. Айрим саҳналарда эса ҳатто ўтган йилги Galaxy Note 10+ барчасидан устун келган.

Phon Arena ўтказган тажриба, ундаги тўлиқ ўлчамли суратлар билан ушбу ҳавола орқали (инглиз тилида) батафсил танишишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)