15:39 / 24.08.2020
3 222

«iPhone 12» неча пул? Дастлабки маълумотлар чиқди

«iPhone 12» неча пул? Дастлабки маълумотлар чиқди
Фото: «iPhones.ru»
Komiya ники остида фаолият олиб борувчи таҳлилчи ва инсайдер «iPhone 12» туркумига кирувчи смартфонларнинг схематик тасвирлари ва тахминий нархларини твиттерда эълон қилди.

Блогерда мавжуд маълумотларга кўра, «iPhone»нинг ушбу туркуми 12, 12 Pro, 12 Max ҳамда 12 Pro Max моделларидан иборат бўлади. Дастлабки иккитасида қўшкамералар, 12 Max ва 12 Pro Maxда учталик камералар ўрнатилади.
Катта моделлар (12 Max ва 12 Pro Max) 128, 256 ва 512 гигабайтлик, 12 ва 12 Pro моделлари 128 ва 256 гигабайтлик хотираларда чиқарилиши кутиляпти.

Инсайдерга кўра, «iPhone 12» смартфонлари нархи 700 доллардан бошланади (128 гигабайтлик қурималар). 256 гигабайтлик қурилмалар учун эса 800 долларнинг баҳридан ўтишга тўғри келади. Хотира сиғимига қараб, 12 Max — 800/900 доллар, 12 Pro — 1000/1100 доллардан таклиф этилади. Унинг топ-версияси (512 гигабайт) нархи 1300 доллар. 12 Pro Max флагмани эса 1100, 1200 ва 1400 доллардан сотилади (128, 256 ва 512 гигабайт).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «iPhone 12» неча пул? Дастлабки маълумотлар чиқди