11:09 / 02.09.2020
817

Экран остида яширилган камерага эга дунёдаги биринчи смартфон тақдим этилди

Экран остида яширилган камерага эга дунёдаги биринчи смартфон тақдим этилди
Хитойнинг ZTE компанияси Axon 20 5G смартфонини тақдим этди. Эътиборлиси, қурилма дисплей остида жойлашган олд камерага эга дунёдаги биринчи серияли смартфон ҳисобланади.

Бир неча йил аввал баъзи компаниялар, жумладан ZTE камерани экран остига жойлаштиришга имкон берувчи технологияни ишлаб чиқишга киришган, бироқ ҳанузгача бундай камерали смартфоннинг фақат прототипларини ишлаб чиқиш билан чекланиб қолинган.

ZTE Axon 20 5G смартфони 6,92-дюймли FullHD+ OLED-дисплейи билан жиҳозланади. Экран остидаги камера экраннинг юқори қисми марказида жойлашган. Компанияда таъкидланишича, бундай “кўринмас” камерани бир нечта технологиялар ва махсус дастур яратишга имкон берди.

Смартфон экрани 7 та турли қатламдан, жумладан, ҳимояловчи ойна, поляризатор, герметик ойна, катод, OLED, матрица ва ойна-тагликдан иборат.

Смартфоннинг бошқа кўрсаткичларига келсак, у 5G тармоқни қўллаб-қувватловчи Qualcomm Snapdragon 765G процессори, 6 Гб ёки 8 Гб тезкор хотира ҳамда 128 ёки 256 Гб асосий хотира билан жиҳозланади. Смартфоннинг асосий камераси 4 та модулдан иборат. Қурилма 4220 мА-соатли батареяда ишлайди.

Маълум қилинишича, янги қурилма 10 сентябрдан фақатгина Хитойда сотувга чиқарилади. Унинг нархи қандай ҳамждаги хотира билан жиҳозланишига боғлиқ ҳолда 322 доллардан 410 долларгача туради.

Бу ZTE компанияси фойдаланувчиларни биринчи марта ўзининг антиқа ишланмалари билан хурсанд этиши эмас. Бундан олдин компания босиш кучига таъсирчан дунёдаги биринчи дисплейни, махсус кўзойнаклар қўллашни талаб қилмайдиган уч ўлчовли тасвирга эга биринчи экранни ҳамда икки экранли илк букилувчи смартфонни тақдим этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)