13:09 / 25.10.2020
2 864

Улкан қурилиш техникалари ёрдамида реал ҳаётда Pac-Man ўйини ўйнаб кўрилди (видео)

Улкан қурилиш техникалари ёрдамида реал ҳаётда Pac-Man ўйини ўйнаб кўрилди (видео)
Кадр: YouTube
Caterpillar компанияси яратилганига 40 йил тўлган Pac-Man виртуал ўйинини реал ҳаётда ўйнаб кўришга қарор қилди. Бунинг учун фирма мутахассислар масофадан туриб бошқариладиган ўзларининг мини юк ортгич машиналаридан, шунингдек, қўшимча реаллик технологиясидан фойдаланган, деб хабар беради Motor.

Pac-Man оламини қуриш учун муҳандислар бульдозерлар ёрдамида ўйин хариталаридан бири бўлиб хизмат қилган махсус лабиринт бунёд этган. Мутахассислар у ерда мини юк ортгичларни жойлаштириб, улардан бош қаҳрамон, шунингдек, унинг рақиби сифатида фойдаланган. Аркадани визуаллаштириш мақсадида иштирокчилар «геймерлар»нинг ўйин ичига тўлиқ кириб кетишини таъминлайдиган қўшимча реаллик берувчи кўзойнаклардан фойдаланган.

Мазкур ўйинда компания ходимлари билан бирга, профессионал техника харидорлари ҳам иштирок этган. Ўйин иштирокчилари ихчам экскаваторларни масофадан туриб бошқариш пульти ёрдамида ҳаракатга келтириб, лабиринт бўйлаб ҳаракатланган. Шундай қилиб, ўйинчилар бир вақтнинг ўзида ҳам реал ва виртуал ҳаётни уйғунлаштирди. Раунд «Пакман»нинг ғалабаси билан якунланган.

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ушбу тадбир оддий ўйиндек кўринган бўлса-да, унинг ўзига хос аҳамияти бўлган. Яратилган лабиринт ёрдамида мутахассислар қурилиш майдончаларида иш қилаётган экскаватор операторларининг реал вазиятларини симуляция қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Улкан қурилиш техникалари ёрдамида реал ҳаётда Pac-Man ўйини ўйнаб кўрилди (видео)