Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дори воситаларининг энг юқори чекланган чакана нархлари тўғрисида маълумот берувчи Telegram-ботни ишга туширди.
Агентлик хабарига кўра, Telegram'да @dorinarx_bot манзилида жойлашган робот дорилар нархи устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳам импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларининг нархи, етказиб берувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, улгуржи савдода сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдода улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.
@dorinarx_bot'да дори воситасини ҳам халқаро патентланмаган номи, ҳам савдо номи бўйича излаш мумкин.
Ахборот тизимига 2 мингдан ортиқ савдо номлари киритилган. Робот фойдаланувчи сўровига жавобан унга қуйидаги маълумотларни тақдим этади: савдо номи, дозаси, қадоқланган сони ва қадоқ тури, ишлаб чиқарувчи номи, халқаро патентланмаган номи, максимал чакана нархи.
Таъкидланишича, фуқаролар бирор бир дорихонада дори воситалари максимал чакана нархидан юқори нархда сотилаётганидан хабардор бўлса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига қўнғироқ қилиши мумкин. Мурожаатлар агентликнинг www.consumer.uz сайти орқали ҳам қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”