«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиларидан бири Павел Дуров Apple компаниясининг сўнгги маҳсулоти iPhone12 смартфонларини қўпол темир парчаси деб атади.
«iPhone 12 Pro'ни синаб кўрдим ва бу шунчаки қўпол темир парчаси эканлигига ишонч ҳосил қилдим. У 2012 йилги iPhone 5'нинг катталаштирилган уч хил баландликда чиқиб турган хунук камералар тўпламига эга талқинидай туйилади. Экран юқорисидаги таниқли «қош» ва кенг бўлган рамка ҳанузгача мавжуд бўлиб, натижада экраннинг танага нисбати паст бўлиб, сизга қўлингиздаги қурилма эскидек туйилади», – дейди Дуров.
Шунингдек, Telegram асосчиси Apple компанияси янгиликларсиз, Стив Жобс яратган технологиялар асосида яшаётганини айтди.
«Стив Жобснинг вафотидан 9 йил ўтиб, компания ҳали ҳам ҳеч қандай муҳим янгиликсиз фақат Жобс яратган технология ва обрўйи асосида яшаб келмоқда. Жорий йилнинг бошида iPhone сотуви 21 фоизга пасайганининг ҳеч ажабланарли жойи йўқ . Агар бу мойиллик давом этса, 7-10 йил ичида дунё бозорида iPhone’нинг улуши арзимас миқдорда бўлади», – қўшимча қилади Павел Дуров.
Шу йилнинг июл ойида Дуров Европада Apple’га қарши бошланган антимонополия ишини ҳам «ижобий қадам» деб баҳолаб чиққан эди.
Telegram компанияси эса App Store иловалар дўконини рақобат қоидаларига зид равишда ишлашда айблаб Еврокомиссияга шикоят қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”