Фото: Time
АҚШда чоп этилувчи нуфузли Time журнали ўз талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши ихтироларини маълум қилди. Якунланаётган йилнинг энг яхши ихтироси учун бош мукофотни кўкрак саратонини ташхислаш учун мўлжалланган ихчам қурилма лойиҳаси олди.
Time ниҳоялаб бораётган 2020 йилга якун ясашни бошлади. Нашр жорий йилда пайдо бўлган энг яхши 100та ихтиро рўйхатини тузди. Рўйхат 21 ноябрда нашр сайтида эълон қилинди.
Рўйхатни тузишда журналнинг бутун дунёдаги муҳаррирлари ва журналистлари иштирок этган. Танловда иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда қабул қилинган, сўнгра ҳар бир номзод бир қатор кўрсаткичлар, жумладан ўзига хослик, самарадорлик, саноатга таъсири бўйича баҳоланган.
Нашр сайтида ихтиролар экология, саломатлик, гажетлар ва шу каби йўналишлар бўйича сараланган. Ихтиролар орасида кўплаб антиқа ихтироларни учратиш мумкин.
Рўйхатга киритилган эътиборни тортувчи ихтиролар сифатида ёлғиз кишилар учун мўлжалланган робот-ит, жисмоний машғулотлар учун виртуал реаллик кўзойнаклари, уй планетарийси, смартфон учун дезинфектор фунциясига эга қувватлаш док-станцияси, тиш пастаси учун экологик қадоқ, ақлли асалари уясини айтиш мумкин.
Нашр тузган рўйхатда оддий одамлар ҳаётда тўқнаш келиши даргумон бўлган ихтиролар ҳам талайгина, бироқ улар орасида кўплаб оммалашган гаджетлар ҳам бор.
2020 йил ихтиролари орасида вирус ва бактериялардан ҳимояловчи мис куртка, 90 даража бурчакка буриш мумкин бўлган Samsung The Sero телевизори, электр болалар аравачаси, қурувчиларга гаплашишга, видео ёзишга имкон берувчи ва атрофдаги хавфли материаллардан огоҳлантирувчи “ақлли” каска, 88 км/соат тезлик билан юра оладиган ва стандарт автомобил қўйиш жойининг бор-йўғи чорак қисмини эгалловчи кичик ўлчамли City Transformer электромобили бор.
Шунингдек, рўйхатда ноутбукка айланувчи Microsoft Surface Duo смартфони, сувни ултрабинафша нурлар билан 60 сонияда вирус ва бактериялардан тозаловчи қурилма, инсон фикрларини ўқий олувчи Lab AlterEgo қурилмаси, бор-йўғи 2 см қалинликка эга LG телевизори, ювиш мумкин бўлган ва зарарли моддалардан 99,6 фоизга ҳимояловчи юз ниқоби, юрак қисқаришлари частотаси, уйқу сифати ва тана ҳароратини ўлчовчи “ақлли” узук каби ихтироларни ҳам учратиш мумкин.
Вирус ва бактериялардан ҳимояловчи, мисдан тайёрланган куртка Vollebak Full Metal Jacket.
Фото: Time
Юрак қисқаришлари частотаси, уйқу сифати ва тана ҳароратини ўлчовчи “ақлли” узук Oura Ring.
Фото: Time
Ноутбукка айланувчи Microsoft Surface Duo смартфони.
Фото: Time
Ювиш мумкин бўлган ва зарарли моддалардан 99,6 фоизга ҳимояловчи юз ниқоби Breathe99 B2
Фото: Time
City Transformer электромобили.
Фото: Time
Инсон фикрларини ўқий олувчи Lab AlterEgo қурилмаси.
Сувни ултрабинафша нур билан вирус ва бактериялардан тозаловчи қурилма CrazyCap.
Фото: Time “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”