23:53 / 23.11.2020
3 528

Мушуклар миёвлашини инсон тилига таржима қиладиган мобил дастур яратилди

Мушуклар миёвлашини инсон тилига таржима қиладиган мобил дастур яратилди
Фото: «Glamur.ru»
MeowTalk мобил дастури ёрдамида мушукларнинг миёвлашини ўз эгалари тушунадиган тилга ўгириб бериш имконияти пайдо бўлди, деб ёзади «Glamur.ru».

Ушбу мобил дастур Akvelon топ-менежери Хайвер Санчес томонидан тақдим этилган бўлиб, у бунга қадар Amazon муҳандиси бўлган ва Аlеха виртуал ёрдамчисининг яратилишида иштирок этган. Санчес ҳамда унинг жамоаси мушуклар миёвлаш орқали овқатлантириш ва оғриқдан шикоят қилиш каби тўққизта асосий хабарларни билдиришга уринишини аниқлаган. MeowTalk эса ушбу хабарларнинг барчасини сунъий интеллект ёрдамида ҳисобга олади.

Дастурчининг таъкидлашича, ҳар бир мушукнинг ўзига хос вокализацияси ва миёвлаш луғати бўлади. Шу сабабли фойдаланувчилар дастурни ўзининг уй ҳайвони миёвлашига ўргатиши мумкин. Санчес дастурни мушугида синаб кўрган ва у қачон уни кўчага чиқариш ёки овқатлантириш кераклигини тушуна бошлаган. Аммо дастурга буни ўргатиш учун бироз вақт керак бўлади.

«MeowTalk статик эмас, у тўғрилиги тасдиқланган ҳар бир таржима орқасидан ўрганади ва ривожланади — худди биз ўзимизнинг хотира банкимизга ёки тил дастуримизга янги сўзларни қўшганимиз каби», — дейди Akvelon бош операцион директори Константин Коровкин.

MeowTalk мобил дастурини App Store ҳамда Google Play орқали юклаб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мушуклар миёвлашини инсон тилига таржима қиладиган мобил дастур яратилди