16:40 / 10.01.2021
2 223

Энг талабгир iPhone моделлари рейтинги эълон қилинди

Энг талабгир iPhone моделлари рейтинги эълон қилинди
Фото: Constantcontact
Consumer Intelligence Research Partners агентлиги мутахассислари янги iPhone қурилмаларининг АҚШдаги савдолари борасида ўтказган тадқиқотлари натижаси билан бўлишди. Ушбу маълумотлар Apple’нинг энг талабгир смартфонлари рейтингини тузишга ёрдам берди.

Тадқиқот натижаларига кўра, энг талабгир модель янги iPhone 12 линейкасидаги смартфонлар бўлиб чиқди. Эълон қилинган маълумотларда бутун серия iPhone бозорининг 76 фоиз улушини эгаллаши маълум қилинган. Ушбу сериядаги барча қурилмалар деярли бир хил улушга эга бўлганига қарамай, АҚШда асосан iPhone 12 модели кўпроқ сотилган (27 фоиз).

Фото: Constantcontact
iPhone 12 mini эса у қадар машҳурликка эришмаган — сотилган iPhone’ларнинг 6 фоизини ташкил этмоқда. Мутахассисларнинг тахминича, фойдаланувчилар ишлаб чиқарувчининг бироз арзон смартфонлари, масалан, iPhone ХR, iPhone SE ҳамда iPhone 11 харид қилишни маъқул кўрмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энг талабгир iPhone моделлари рейтинги эълон қилинди