Кадр: YouTube
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога ечим топди. Конденсатдан ҳимоялаш мақсадида Windscreen Weather Station номли махсус тизим яратилган бўлиб, у автоматик равишда салон ҳавосидаги намлик аниқланиши билан ишга тушади ва олд ойнанинг шаффофлигини таъминлайди, деб ёзади Motor.
Windscreen Weather Station тизими ўлчами бешга уч сантиметрга тенг ихчам қурилма кўринишида бўлиб, олд ойнадаги орқани кўришга мўлжалланган кўзгу олдига ўрнатилади. У бир нечта сенсорлари ёрдамида ҳаводаги намликни аниқлаш ва максимал даражада керакли созламани танлаш орқали кондиционерни бошқариши мумкин.
Бундан ташқари, Ford’нинг маълум қилишича, ушбу қурилма ёқилғи сарфи ва ҳавога карбонат ангидрид газларининг чиқишини камайтиради, бу иқлим компрессор тизимидан оптимал фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади.
Windscreen Weather Station’нинг промо-видеосида Америка маркаси спорт ишқибозларига эътибор қаратган мазкур ихтиро, айниқса, улар учун фойдали бўлади. Тоза ҳаводаги машғулотдан сўнг ҳайдовчи машинага ўтиргач, ундан чиқаётган нафас ойналарнинг буғланишига олиб келади. Қурилмани ҳозирда Ford Kuga ва Explorer кроссоверларига ўрнатиш бошланган. Алоҳида сотилиш ёки сотилмаслиги ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Honda автомобиллар учун вирусга қарши ниқоб яратди

Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди

Ford ва Хитойнинг Zotye компанияси Хитойда қўшма корхона очиши маълум қилинди

Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди

Galaxy S8’нинг бирорта iPhone’да йўқ жиҳати маълум бўлди

Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради