12:30 / 31.01.2021
2 530

Мусулмонларга мўлжалланган телефон иловалари қанчалик ишончли?

Мусулмонларга мўлжалланган телефон иловалари қанчалик ишончли?
Мусулмонларга мўлжалланган яна бир нечта телефон иловалари АҚШ махсус хизматлари фойдаланувчиларни кузатишига имкон берадиган механизмлардан фойдаланиб келгани маълум бўлди.

Америка-Ислом алоқалари кенгашининг билдиришича, X-Mode маълумотлар брокери билан ишлаб келган камида бешта илова аниқланган. Бу компания эса маълумотларни АҚШ Мудофаа вазирлиги буюртмаларини бажарувчи фирмалар билан бўлишган. “Намоз вақтига қанча қолганини билиш учун иловадан фойдаланган мусулмон давлатнинг кузатувига тушмаслиги керак”, – дейди Америка-Ислом алоқалари кенгаши директори Нихад Авад.

Vice нашрининг ёзишича, АҚШ махсус операциялар қўмондонлиги бир қатор иловалар фойдаланувчиларининг геолокациясини кузатиш имкониятига эга бўлган. Бу иловалар қуйидагилардир: Prayer Times, Qibla Finder ва Qibla Compass. Булардан охиргиси Google Play Store дан 5 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган.

Аввалроқ Muslim Pro ва Salaat First иловалари фойдаланувчиларининг маълумотлари ҳам АҚШ махсус хизматлари қўлига тушгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мусулмонларга мўлжалланган телефон иловалари қанчалик ишончли?