Фото: Porsche / TAG Heuer
Porsche компанияси Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи TAG Heuer фирмаси билан ҳамкорликни бошлади. Коллобрация доирасида тақдим этиладиган биринчи маҳсулот 6050 долларлик TAG Heuer Carrera Porsche Chronograph қўл соатлари бўлади, деб ёзади Motor.
TAG Heuer Carrera Porsche Chronograph йўл қатламини ёдга солувчи «асфальт эффекти» номли услубий циферблатга эга бўлган. Учта қўшимча ҳисоблагичлар сониялар, дақиқа ва соатни кўрсатади, «соат олти» белгиси устида эса сана жойлаштирилган. Диаметрли 44 миллиметрли соатга узлуксиз 80 соат ишлаб оладиган механизм ўрнатилган. Бунинг ёрдамида Carrera Porsche Chronograph харидорлари бир неча кун бошқа соатлардан фойдаланган тақдирда ҳам ушбу соат «юриш»да давом этади.
Фото: Porsche / TAG Heuer
Хронографнинг орқа томонида шаффоф қопқоқ жойлашган бўлиб, у орқали соат механизмини кўриш мумкин, марказий сексия бўлса Porsche руль чамбарагининг уч кегайли ташқи кўриниши ёдга солади. Муҳандисларнинг сўзларига кўра, янги соат 1960 йилларда пойгачилар фойдаланган TAG Heuer соатларини, шунингдек, бренднинг ўзи эса турли беллашувларга ҳомийлик қилган даврларни эслатиб туради.
TAG Heuer Carrera Porsche Chronograph соатлари икки хил кўринишда тақдим этилади. Пўлат тасмали хронографни 6050 долларга харид қилиш мумкин. Чармли версиясининг нархи — 5850 доллар. Айни вақтда бу пулга Россияда янги Lada Granta харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда